Помидор навлари


Ўзбекистоннинг қишки иссиқхоналарида ноябр, декабр ва январда ойларида ҳосил олиш учун кузда кузги-қишки оборотда помидор экилади.

Кузги-қишки оборотда экиш учун ёруғлик ва ҳароратга талабчанлиги пастроқ, мевалари қийғос пишадиган навлар танланади. Ўзбекистонда мазкур оборотда етиштириш учун «Майкопский урожайний»-2090 ва «Уралский многоплодний» навлари маҳаллийлаштирилган. «Ревермун», «Сонато», «Украинский тепличной»-285 навлари ҳам истиқболли ҳисобланади. Мазкур навлардан оборот бўйича ҳар м2 ердан 5-7 кг помидор териб олиш мумкин.

Иссиқхонага қуйидаги муддатларда кўчат экилади:
  • Қорақалпоғистонда июль охири — август бошида;
  • Қашқадарё вилоятида август охирида;
  • Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 10-15-августда;
  • Фарғона водийсида 15-20-августда.

Кузги-қишки оборотда 25-30 кунлик кўчат экилади. Уруғ юқорида кўрсатилган муддатдан 30-35 кун олдин сепилади. Кўчатлар иссиқхонанинг ўзида етиштирилади, бу билан вирус касалликларининг олди олинади. Ҳаддан ташқари исиб, намлик ошиб кетмаслиги учун иссиқхона ойналарига бўр ёки лойқа сепилади. Шундай қилинганда ҳарорат 5-6 пасаяди.


Кузги-қишки оборотда экиладиган кўчатлар тувакчаларсиз, субстратда, яъни шоли қипиғи ва чиринди (1:1 нисбатда) аралашмаси ёки чириндининг ўзида ўстирилади. Озиқланиш майдони қишки-кўкламги оборотдагидан кўра кичикроқ бўлади. 1 м2 ерга 4-5 та ўсимлик жойлаштирилади.

Кўчатлар 30-40 см баландликда олинган пушталарга экилиб, ариқчалардан суғорилади. Кузги-қишки оборотдаги помидорлар вертикал шпалерга тортиб ўстирилади. Экилгач 3-4 кундаёқ каноп билан — сирғаладиган қилиб
боғланади ҳамда боғич ҳар ҳафтада бир текшириб турилади.

Помидор тупининг ўсиб кетишига йўл қўйилмайди: 1 августда экилган кўчатлар 8-9 шохи устидан, 10-20 августда экилган 7-8 шохи устидан чилпиб ташланади. Дастлабки шохидаги мевалар териб олингач, пастки баргларини юлиб ташлаш керак.

Кузги-қишки оборотнинг дастлабки даврида ҳароратнинг 35°C дан ошиб кетишига йўл қўйилмайди. Жазирамада иссиқхона усти оқланади ёки ёмғирлатиш йўли билан ҳарорат пасайтирилади.

Октябр-ноябр ойларида иссиқхонадаги ҳаво ҳарорати қуёшли кунларда кундузи 25-30°C, булутли кунларда 18-20°C бўлиши, кечалари 18-20°C атрофида, бироқ 12°C дан пасайиб кетмаслиги лозим. Тупроқ ҳарорати 15-17°C бўлади. Декабр ойида табиий ёруғликнинг камайиши, илиқ кунларнинг қисқариши туфайли иссиқходаги ҳарорат аста-секин кундузи 18-20°C гача, кечалари 14-15°C гача тушади. Ҳавонинг нисбий намлиги иложи борича паст даражада (60% дан ошмаслиги) бўлиши керак. Бунинг учун суғоришдан сўнг эгатларга қуруқ тупроқ сепиб чиқиш лозим.


Қатор оралари икки-уч марта юмшатилиб, экин атрофи чопиқ қилинади. Чопиқдан кейин поянинг пастки қисмидан ён илдизлар чиқади. Чопиқ пайтида ҳосил бўлган ариқчалар орқали сув берилади. Август-сентябр ойларида экин тез-тез суғориб турилади. Кейинчалик ҳарорат пасайиб, булутли кунлар бошлангач, ойига икки-уч марта сув берилади.

Ҳаво ва тупроқ нам бўлганда помидор гулларининг чангланиши қийинлашади. Шунинг учун чангланиш ноқулай бўлган шароитларда, айниқса, булутли кунларда помидор туплари силкитиб турилса, гуллар мевага айланиши тезлашади. Бу тадбирни ҳафтада 2 марта, эрталабки соатларда, 2-3 секунд давомида амалга оширилса, ҳосилдорлик 10-12% ошади.

Мевалари ноябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, январ ойининг ўрталарига қадар териб олинади. Шундан кейин иссиқхонада навбатдаги экин (бодринг) учун бўшатилади. Агар шу пайтда ҳам кўк мевалари бўлса, помидор тупи билан юлиб олиниб, унча совуқ бўлмаган хонага осиб қўйилади.

Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов

Источник: agronet.uz

Очиқ дала помидорлари.

Биологик хусусиятлари.

Помидор итузум гуллилар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бизнинг минтақада у бир йиллик экин сифатида етиштирилади.


Очиқ майдонга поя узунлиги 0.3- 1.5 м атрофида, иссиқхоналарда эса 3м гача бўлиши мумкин. Эртапишар, детерминант навларда биринчи гул шода 7-8 баргдан кейин пайдо бўлади. Яъни, помидор униб чиққандан кейин 40-70 кунда гуллай бошлайди.

Намлик.

Ҳаво ҳарорати 120С даражадан паст ва нисбий намлиги юқори бўлганда гул чангланмайди. Ҳаво ҳарорати 350С даражадан юқори ва нисбий намлиги жуда паст (20-25%) бўлганда ҳам гулнинг чангланиши кузатилмайди.

Помидор кўчатини  етиштириш.

Республикамизнинг жанубий вилоятларида эртапишар ва эрта-ўртапишар навлар уруғи иссиқхоналарга Январнинг учинчи ўн кунлигида, марказий вилоятларда Февралнинг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида ва шимолий вилоятларда Мартнинг биринчи ўн кунлигида экилади. Ўрта ва кечпишар навларнинг уруғи Февралнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида, кечки маҳсулот олиш учун Мартнинг биринчи ўн кунлигида экилади. Нав ва экиш қалинлигига қараб, бир гектар ерда қўчат етиштириш учун 250- 350 грамм уруғ сарфланади. Кўчириб ўтказиладиган бўлса 1м2 ерга 10-12 грамм, кўчириб ўтказилмайдиган бўлса 1-1.5 грамм уруғ сепилади.

Ҳарорат тартиби.

Помидор аслида тропик мамлакатларда кашф қилинган бўлиб, иссиққа анча талабчан. Тажрибалардан шу нарса аниқланганки, ҳарорат 150С дан паст бўлганда,ўсимлик гулламайди, 100С дан паст бўлганда эса ўсишдан тўхтайди . Шунингдек, ҳарорат 300С дан ортганда бутунлай ўсишдан тўхтайди. Помидорнинг ўсиш ва ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат 20-250С даражадир.


Очиқ далага экиш мудатлари.

Очиқ далаларга экиладиган ёки 45-50 кунлик эртапишар навлар кўчатлари жанубий вилоятларда Март ойининг учинчи ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар Апрелнинг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида, кечки муддатда ҳосил олиш учун Майнинг биринчи ўн кунлигида, марказий вилоятларда эртапишар навлар Апрелнинг биринчи ўн кунлигида, ўрта ва кечпишарлари Апрелнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳамда Майнинг биринчи ўн кунлигида; шимолий вилоятларда эртапишар навлар Апрелнинг иккинчи ўн кунлигида, ўрта  ва кечпишарлари Апрелнинг учинчи ўн кунлигида ва Майнинг биринчи ўн кунлигида экилади.

Экиш схемалари.

Республикамзнинг ҳамма вилоятларида помидор 70х25(30), 90х25(30) тизимида экилади.

Ўтмишдошлар.

Помидор учун энг яхши ўтмишдош экинлар: карам, бодринг, кўкат сабзавотлар, илдизмевалилар, беда ва полиз экинлари ҳисобланади.

Итузумгуллилар оиласига мансуб экинлар: картошка, ширин қалампир, бақлажон экилган майдонга помидор экиш тавсия этилмайди.

 

Очиқ майдонларда Помидор етиштириш технологияси.

Помидорлар учун текислик бор ва ёруғлик яхши тушадиган майдонлар зарур. Ўта нам ва паст ер майдонларидан фойдаланмаслик керак. Агар бошқа иложи бўлмаса, бу майдонларда помидорлар ариқ ёки эгатларда ўстирилади.

Ўтмишдошлари:

Помидор экилган жойга 4 йилгача помидорэкиш мумкин эмас, сабаби касаллик ва зараркунандалар кўпайиб кетади.

  • Дуккакликлар ва донли экинлар
  • Бодринг
  • Пиёз
  • Эртаки ва ўртаки карам
  • Итузумдошлар (картошка, булғори ва бақлажон)

Ўғитлар:

Ўғитлар бевоситапомидор тагига солинмайди. Яхшиси куздаги шу майдонга экилган сабзавот тагига солиниши керак.

-Фосфорликлар – 120кг д.в./га ёки 600кг/га грануланган суперфосфат.

– Калийликлар – 180-200кг д.в./га ёки 375-420 кг/га сульфат калийдир.

– Азотли ўғитлар баҳорда №90-120кг д.в./га ёки 365-350кг аммиак селитрасидан солинади.

Ярми экиш олди культивацияси олдидан, қолган ярми вегетация давридасолинади. Томчилатиб суғориш орқали етиштиришда бу нисбат ўзгариши мумкин.

Уруғларни экиш.

Яхши тайёрланган тупроққа уруғлар 1см чуқурликда етарлича нам тупроққа экилади. 1 гага 35000 – 40000 дона уруг тавсия этилади.

Бутун вегетация даврида қаторлар оралиғига ишлов берилади, бунда бегона ўтларга қарши Зелдек Экстра 1га – 1 л, Энтерра 1га – 2 литр 2-4 ҳақиқий барглари чиққанидан кейин ишлов берилади. Бу ишловлар ўсимликнинг илдиз системасига ҳавони киришига ёрдам беради ва тупроқ структурасини яхшилайди.

Зараркунандалар билан ишлаш:

Охирги пайтларда помидор уруғи ва ўсимлиги экилганидан то ниш ургунига қадар тупроқдаги сим қурти, бузоқ боши, ўсимлик пашшаси ва асосийлар – колорадо қўнғизи, шира, тунлам, трипс ва ўргимчак кана ҳисобланади. Энг яхши самарани фосфороорганик аралашмали пиретроидлар берилади: Далатэ, Агрофос-Д, Энтометрин, Энтолучо, Дельтасис, Энтоспилан, Би58, Энтомектин. Буларга резизтентлик бўлмаслиги учун алмаштириб туриш керак.


Касалликлари:

Септориоз – барглар зарарланади. Макроспориоз – барглардаги ва мевадаги доғлар айлана шаклида, поя ва мевада доғлар ичига ботган, тўқ қўнғир рангли, усти қора духобасимон кўринишда бўлади. Альтернариоз, Мозаика, Стрик, Столбур.

Фитофтороз – помидорнинг вегетатив қисми билан бирга, меваларни ҳам зарарлайди: Баргнинг қуриши ва поянинг доғланиши, меваларни чириши кузатилади. Ўсимликни 2-3 кун ичида нобуд қилиши мумкин. Системали ва контактли фунгицидлар билан курашиш керак:

Акробат, Энтохлорок Плюс, Крезоксин, Энтоликур.

Вирсули касалликларга қарши курашишга самарали препаратлар йўқ. Шунинг учун ўсимликларнинг зарарланган жойларини тезда анқилаш, механик равишда уларни бартараф қилиш зарур.

Ривожлантириш учун биздаги мавжуд ВЛ 77, Вуксал ва Хосилин препаратларини уйғунлашган ҳолда берилса мақсадга мувофиқ.

Помидор навлари

Источник: tadbirkor-fermer.uz


Помидор кучатлари етиштириш фойдали хам кизикарли машгулотдир. Мисол тарикарикасида узингиз ,якинларингиз учун кучатлар таёрлашингиз мумкин. Осони уларни бозордан сотиб олиб келиш ,лекин 1,5-  2сотих жойга хам помидор, болгар ,баклажон кучатлари экишингиз учун  камида 15-20 минг пул сарф килишингизга тугри келади бу пулни тежаб ,вахолангки яна озрок кисмини сотиб пул ишлашингиз хам мумкин , энг асосийси сиз кучатларни уринмаган холда ,аник истаган навингизни экиб олишингиз мумкин. Бу мавзуда бошловчилар учун кичик парниклар таёрлаш хакида суз борябди. Гурухимиз азолари хаммаси парник таёрлаб узлари учун нихоллар таёрлаганидахам ,профессонал помидор нихоли етиштирувчилари зарар куриб колмайди албатта(хазил) , шунга кура гурух азолари диккатига ! Ким шу иш билан тукнаш келган булса уз тажрибангизни коментга ёритишингизни сураймиз ,чунки парникларни хар ким хар хил таёрлашади. Агар сизда совук иссикхона булса (совук иссикхона бу иситилмайдиган иссикхона яни ерни бир метр чукур казиб ,2 кават пленка ёпган холда лимон, дарахт ораларига помидор кучатлари етиштиришади )   уша иссикхонада кучат таёрлаб фойдаланишингиз мумкин . Очик жойда кичик парникларни эса ерни 55 -60 см чукурликда казиб энини 45, 50см га келтириб деворлари кулаб кетмаслиги учун эхтиёт булиб казийсиз ,Узунлиги мухум эмас хар ким имконятидан келиб чиккан холда .январъ ойида таёрланган чукурга  янги чиримаган гунгдан ярмини тулдирасиз ,чукур тубини лопатка ёрдамида 20, 25 см казиб юмшатиб куйишни хам унутманг.


чиримаган гунг устидан 20, 25см харкандай чириндиларни текс солиб чикинг , пакирда керакли микдорда сув куйинг  ва шу холда уриг сепилгунча очик колдиринг Иссикхона майдон тупрогини   40 % дала тупроги, 40% чиринди, 20 фоизини эса қипиқ, шоли шулхаси ёки қумли аралашма ташкил этиши зарур,Агар утин кули аралаштирсангиз тахминан 1кг тупрокка 1ош кошик микдорида кушасиз.  Сиз помидор уругини экишда ушбу чиринди тупрокдан фойдаланишингиз мумкин
Иссиқхонада кўчат  етиштириш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчисида, уруғ сепиб, ниҳоллар олинади агар 100см усиб кетган кучат булса 70см кумиб 30см очик барглари тупрок устига тегар тегмас эксаха булади. Иккинчисида  кучат кучириб утказилади (пикровка килинади).помидорни  300, 400грам уруги 1 гектар жойга етади.

Источник: ok.ru


Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.